Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ ҳарбий дронлари Афғонистон ҳаво ҳудудини бузмоқда

A A A
АҚШ ҳарбий дронлари Афғонистон ҳаво ҳудудини бузмоқда

Муваққат Афғонистон ҳукумати АҚШ ҳарбий дронлари Афғонистон ҳаво ҳудудини бузаётганини маълум қилди. Бу ҳақда афғон нашрларига таяниб, Anadolu хабар берди.

Хабарда айтилишича, Кобулда жойлашган ТОLО news телеканалига берган интервьюсида “Толибон” матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид АҚШ учувчисиз учоқлари мамлакат ҳаво ҳудудига қўпол равишда кириб келаётгани, патруллик қилаётганини айтган. Ушбу ҳаракатлар “Толибон” томонидан жиддий қораланишини билдирган.

“Бу учоқлар, шубҳасиз, АҚШга тегишли бўлиб, баъзи қўшни давлатлар ҳаво ҳудудидан Афғонистонга учиб кирмоқда. Шу ўринда, ҳамма ўз мажбуриятини тушуниши ва тажовузни тўхтатиши керак”, — деган “Толибон” расмийси.

Забиҳуллоҳ Мужоҳид, шунингдек, Толибон ушбу масалада бир неча бор норозилик билдирганини, аммо АҚШдан бу борада жиддий ёндашувни кўрмаганини билдирган. АҚШ расмийлари “Толибон” нотасига муносабат билдирмаган.

Киритилди: 12:11 31.03.2024. Ўқилди: 1693 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!