Америка амалдорлари Гренландиядаги энг йирик нодир ер металлари конини ишлаб чиқувчини Хитой билан боғлиқ фирмаларга ўз лойиҳасини сотмасликка кўндиришди.
Reuters хабарига кўра, Tanbreez Mining хусусий компанияси бош директори Грег Барнснинг таъкидлашича, АҚШ маъмурияти вакиллари 2024 йилда Гренландия жанубидаги лойиҳага икки марта ташриф буюришган ва йирик конни Пекин билан боғлиқ харидорга сотиш номақбуллигини англатишган.
Натижада, Tanbreez Нью-Йоркнинг Critical Metals компаниясига сотилди ва битим нархи Хитой компаниялари таклиф қилганидан анча паст бўлди.