Бугун 26 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШ «Газпром»нинг Украинадаги бўлими устидан назоратни ўрнатишга ҳаракат қилмоқда

АҚШ «Газпром»нинг Украинадаги бўлими устидан назоратни ўрнатишга ҳаракат қилмоқда

АҚШнинг Украина фойдали қазилмаларидан фойдаланиш бўйича тайёрлаган келишув лойиҳаси Украина ҳудудидан Европага ўтувчи "Газпром" қувури устидан назоратни Америка давлат корпорациясига топширишни кўзда тутади.

Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги ишончли манбаларга асосланиб хабар берди.

Уларнинг маълумотларига кўра, лойиҳа жума куни Вашингтонда муҳокама қилинган. Агентлик музокаралар кескин кечганини ва уларнинг муваффақиятли якунланиш эҳтимоли паст баҳоланганини қайд этди. Reuters суҳбатдошларидан бири вазиятни "жуда зиддиятли" деб таърифлаб, март ойида Америка лойиҳасига киритилган "максималистик" ёндашувни таъкидлади. АҚШ Молия вазирлиги маслаҳатлашувлар "фақат техник хусусиятга эга" эканлигини маълум қилди.

Reuters хабарига кўра, Украина томони шартнома тузиш масалаларида ташқи маслаҳатчи сифатида Ҳоган Ловеллс юридик фирмасини жалб этган. Шунингдек, Украина Бош вазири Денис Шмигал ва Молия вазири Сергей Марченко икки ҳафтадан сўнг Халқаро Валюта Жамғармаси ҳамда Жаҳон банкининг баҳорги сессиясида иштирок этиш учун Вашингтонга ташриф буюриши кутилмоқда. Хусусан, 25 апрель куни Украинадаги вазиятга бағишланган вазирлар даражасидаги учрашув ўтказилади.

Киритилди: 23:01 12.04.2025. Ўқилди: 1287 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!