Хамас Исроилнинг Ғазога қарши урушида АҚШ «тўғридан-тўғри ҳамкор» эканини айтди.
Фаластин гуруҳи АҚШ БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюциясига вето қўйганидан сўнг, уни Исроилнинг Ғазодаги «геноцид уруши» учун «бевосита жавобгар»ликда айблади.
«Қўшма Штатлар яна бир бор халқимизга қарши тажовузнинг бевосита иштирокчиси эканлигини, жиноятчи сифатида Ғазодаги болалар ва аёлларни ўлдираётганини, тинч аҳолининг ҳаётини вайрон қилаётганини, ҳамда босқинчи (Исроил) сингари геноцид уруши ва этник тозалаш учун тўғридан-тўғри жавобгар эканлигини намоён этмоқда,» дея таъкидланди Ҳамаснинг баёнотида.