АҚШ фуқароси Фред Синглтон электр курсида 42 йил ўлим жазосини кутиб ўтирди, бироқ 81 ёшида қамоқхона касалхонасида табиий сабабларга кўра вафот этди. Бу ҳақда Жанубий Каролинадаги ахлоқ тузатиш ишлари департаменти хабар бермоқда.
"Жанубий Каролинада 42 йил умрини ўлим жазосида ўтказган маҳбус қамоқхона шифохонасида табиий сабабларга кўра вафот этди”, — дейилади баёнотда.
Mirror нашрига кўра, Синглтон 1983 йилда зўрлаш, қотиллик ва ўғирлик учун ўлимга ҳукм қилинган.
У Жанубий Каролинада энг узоқ муддат ўлим жазосини ўтаган маҳбус эди, чунки суд уни руҳий соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли қатл этиш мумкин эмас деган қарорга келди. Бундан ташқари, руҳий ҳолатини яхшилаш учун дори-дармонларни қабул қилишга мажбурлаш мумкин эмас эди.
Янги психиатрик тадқиқотлар ва дори-дармонлар унинг тикланишига имкон берган тақдирда ўлим ҳукми ўз кучида қолди.