Қўшма Штатларнинг Киевдаги элчихонаси Россиянинг янги ҳужуми хавфи туфайли АҚШ фуқароларини эҳтиёт бўлишга чақирмоқда.
"Сўнгги ҳафталарда Россия Украина ҳудудига ракета ва дрон ҳужумларини кучайтирди, айни пайтда йирик кўламли ҳаво ҳужумлари хавфи сақланиб қолмоқда. Киевдаги АҚШ элчихонаси барcга фуқароларимизни зарур эҳтиёт чораларини кўришга чақиради", — дейилади АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган баёнотда.