Бугун 21 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ, Филиппин ва Япониянинг қўшма машғулотлари минтақавий ишончга таҳдид солмоқда

АҚШ, Филиппин ва Япониянинг қўшма машғулотлари минтақавий ишончга таҳдид солмоқда

​Хитой ТИВ Филиппин ва Вашингтон томонидан ўтказилаётган, Япония қўшинлари ҳам иштирок этадиган ҳар йилги қўшма ҳарбий машғулотларга муносабат билдирди. Вазирлик вакили Го Цзякун мамлакатлар ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик минтақадаги ўзаро англашув ва ишончга зарар етказмаслиги кераклигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Осиё-Тинч океани минтақасига ташқи кучларнинг низо ва қарама-қаршилик келтириб чиқарувчи аралашуви эмас, балки тинчлик ва осойишталик зарур.

​Вазирлик вакили тегишли давлатларни хавфсизлик масалаларида бирлашишга интилиш фақат салбий натижаларга ва ўз-ўзини йўқ қилишга олиб келишидан огоҳлантирди. Пекинда бўлиб ўтган брифингда Го Цзякун минтақавий хавфсизликни ташқи кучлар иштирокида таъминлашга бўлган уринишлар вазиятни янада кескинлаштиришини қайд этди.

Киритилди: Бугун 09:23. Ўқилди: 251 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!