Бугун 26 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ Федерал қидирув бюроси ташкилотнинг ҳозирги раҳбари Кеш Пател ва Оқ уй маъмурияти раҳбари Сюзан Уайлснинг телефонларини тинглаган

АҚШ Федерал қидирув бюроси ташкилотнинг ҳозирги раҳбари Кеш Пател ва Оқ уй маъмурияти раҳбари Сюзан Уайлснинг телефонларини тинглаган

Кеш Пателнинг Reuters агентлигига маълум қилишича, ФҚБ Кеш Пател ва Сюзан Уайлснинг 2022 ва 2023 йиллардаги телефон суҳбатлари ёзувларини сўраган, у пайтда уларнинг иккаласи ҳам жисмоний шахс бўлган. Ҳозирда Пател ФҚБ директори, Уайлс эса Оқ уй маъмурияти раҳбари лавозимида ишламоқда. Пател бу ҳолатни АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден маъмурияти амалдорлари ўз ваколатларини суиистеъмол қилиганига мисол сифатида айтиб ўтди.

Пател ФҚБнинг аввалги раҳбарияти унинг ва Оқ уй маъмурияти раҳбари Сюзан Уайлснинг ёзувларини турли баҳоналар билан яширинча сўраганлиги жуда хавотирли эканини билдирган.

Агентликнинг аниқлик киритишича, журналистлар Кеш Пател баёнотларининг кўплаб тафсилотларини мустақил равишда тасдиқлай олишмаган.

Киритилди: Бугун 15:50. Ўқилди: 379 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!