Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ фавқулодда хорижий ёрдам учун ажратилган 500 тонна озиқ-овқат маҳсулотини ёқиб юбормоқчи — The Atlantic

АҚШ фавқулодда хорижий ёрдам учун ажратилган 500 тонна озиқ-овқат маҳсулотини ёқиб юбормоқчи — The Atlantic

Нашрнинг ёзишича, АҚШ ҳукумати Афғонистон ва Покистондаги болаларга фавқулодда гуманитар ёрдам сифатида юборилиши керак бўлган деярли 500 тонна юқори калорияли печенени йўқ қилишга қарор қилган.

Маълумотларга кўра, ушбу озиқ-овқат маҳсулотлари Байден даврида харид қилинган, бироқ Трамп маъмурияти Қўшма Штатларнинг хорижий ёрдам дастурларини бекор қилгач, улар манзилига етказилмаган. Oзиқ-овқат маҳсулотлари Дубайдаги омборда узоқ вақт давомида сақланган ва сифати бузилган.

"Бу озиқ-овқат маҳсулотлари билан бир ярим миллион болани бир ҳафта давомида озиқлантириш мумкин эди, бироқ уларнинг яроқлилик муддати ўтиб кетган. Бу USAID фаолиятига Трамп маъмуриятининг аралашуви оқибати", дейилади The Atlantic хабарида.

Киритилди: 12:10 17.07.2025. Ўқилди: 480 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!