Айни пайтда Европа қитъасида қарийб 80 минг нафар АҚШ ҳарбий хизматчиси жойлашган.
Қарорнинг ўзгаришига НАТОга аъзо давлатларнинг мудофаа харажатларини оширишга тайёрлиги ҳамда АҚШ армиясининг Яқин Шарқдаги жанговар салоҳияти Европада жойлашган ҳарбий кучларга қай даражада боғлиқ экани англаб етилгани сабаб бўлган.
АҚШнинг НАТОдаги доимий вакили Мэттью Уитакер Европада зарур ҳарбий ресурслар мавжудлигини таъкидлаб, яқин орада катта ўзгаришлар кутмаётганини билдирган.
Кутилаётган қисқартиришларнинг асосий қисми АҚШнинг Европадаги энг йирик ҳарбий контингенти жойлашган Германия ҳиссасига тўғри келиши мумкин. Шу билан бирга, НАТОнинг Россия билан чегарадош шарқий қанотини қўшимча кучайтириш режалаштирилмоқда.
Агентлик хабар беришича, Россия билан чегарадош айрим давлатлар бу жараёндаги харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олишга тайёрлигини билдирган.
АҚШ ҳарбийларини Европадан олиб чиқиш бўйича якуний қарорни президент Дональд Трамп қабул қилади. Бу масала юзасидан унга 1 декабрь куни тегишли ҳисобот тақдим этилади.