АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
Унга кўра, ҳар қандай форматдаги қўшин чиқариш НАТО хавфсизлигига салбий таъсир қилмаслиги керак. Шу билан бирга, Вашингтон НАТО сафида қолишини ва алянс мажбуриятларига содиқлигини таъкидлаган.