АҚШ Давлат департаменти 23 декабрь куни Европа Иттифоқининг собиқ комиссари ва яна тўрт кишини Америка ижтимоий тармоқларида цензура ўрнатишда айблаб, уларга нисбатан виза чекловларини жорий қилди. Бу ҳақда Эуронеwс хабар берди.
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио мазкур беш кишини Америка платформаларини ўзларига ёқмаган қарашларни ўчириш, демонетизация қилиш ва бостиришга мажбурлашда айблади.
“Ушбу радикал фаоллар ва ‘қуролга айланган’ нодавлат ташкилотлар хорижий давлатлар томонидан цензура тазйиқларини амалга ошириб келган — ҳар бир ҳолатда америкаликлар ва компаниялар нишонга олинган”, деди Рубио ўз баёнотида.
Рубионинг жамоат дипломатияси бўйича ўринбосари Сара Рожерс X ижтимоий тармоғида ушбу шахсларни “Америка нутқини цензура қилишни авж олдириш”да айблаб, уларнинг исмларини очиқлади.
Санкциялар рўйхатидаги энг юқори мартабали шахс Европа Иттифоқининг ички бозор бўйича собиқ комиссари Терри Бретондир. Рожерс уни Европадаги йирик ижтимоий тармоқлар учун қатъий қоидаларни белгиловчи “Рақамли хизматлар тўғрисида”ги (DСА) қонунининг асосий ташкилотчиси деб атади. Тақиққа тушган бошқа шахслар эса қуйидагилардир:
Терри Бретон ушбу қарорга жавобан Х"да шундай муносабат билдирди:
“Макартизмнинг ‘ёвуз руҳлар ови" қайтдими? Эслатиб ўтаман: Европа парламентининг 90 фоизи ва барча 27 та давлат DСА учун бир овоздан овоз берган. Америкалик дўстларимизга: цензура сиз ўйлаган жойда эмас”.
Франция Ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барро виза чекловларини кескин қоралаб, Европа ўз рақамли майдонидаги қоидаларни бошқалар белгилашига йўл қўймаслигини билдирди.
Маълумот учун, DСА (Digital Services Act) йирик платформалардан контентни қандай модерация қилишни тушунтиришни ва шаффофликни талаб қилади. АҚШ консерваторлари ушбу қонунни ўнг қанот вакилларининг овозини ўчириш учун қурол деб билади, Брюссел эса буни рад этиб келмоқда.