Бугун 14 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Эроннинг янги олий раҳбари ҳақида маълумот учун 10 млн доллар таклиф қилмоқда

АҚШ Эроннинг янги олий раҳбари ҳақида маълумот учун 10 млн доллар таклиф қилмоқда

АҚШ Эроннинг янги олий раҳбари ҳақида маълумот учун 10 млн доллар таклиф қилмоқда

АҚШ Давлат департаменти Эроннинг янги олий раҳбари Можтаба Хоманаий ва бошқа юқори лавозимли амалдорлар ҳақида маълумот берган шахсга 10 миллион доллар миқдорида мукофот эълон қилди.

Эълон қилинган рўйхатда жами 10 киши бор, аммо улардан фақат олтитасининг исми очиқ айтилган. Қидирувдаги шахслар орасида Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Лорижоний ҳам бор. У жума куни Теҳрон марказидаги митингда кўрилган.

💬 «Бу шахслар Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг турли бўлинмаларига қўмондонлик қилади ва раҳбарлик қилади. Ушбу тузилма эса бутун дунё бўйлаб террористик ҳужумларни режалаштиради, ташкил қилади ва амалга оширади», — деди АҚШ Давлат департаменти.

Маълумотлар Rewards for Justice дастури доирасида қабул қилинади. Бу дастур қидирувдаги шахсларни қўлга олиш ёки жавобгарликка тортишга олиб келадиган маълумотлар учун пул мукофоти беришни назарда тутади.

💬 «Сизнинг маълумотингиз сизга релокация ва пул мукофоти олиш ҳуқуқини бериши мумкин», — дейилади Давлат департаменти хабарида.

Киритилди: Бугун 11:00. Ўқилди: 338 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!