Бугун 13 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Эроннинг ядровий объектларига зарба бериши мумкин — Israel Hayom

АҚШ Эроннинг ядровий объектларига зарба бериши мумкин — Israel Hayom

Эрондаги тартибсизликлар кучайиб бораётган бир пайтда, Пентагон президент Доналд Трампга кенг қамровли режаларни тақдим этган, дея хабар бермоқда нашр.

Маълумотларга кўра, Трамп Эрон масаласида икки йўналишли стратегияни қўлламоқда: бир томондан дипломатик йўлларни изламоқда, иккинчи томондан намойишчиларга қарши кескин чораларни тўхтатиш мақсадида Эронга ҳарбий зарбалар бериш имкониятини ўрганиб чиқмоқда.

"Пентагон вакиллари Оқ уйга Эроннинг ядро инфратузилмаси ва баллистик ракета базаларини нишонга олиш имкониятларини тақдим этганини айтишган. Бироқ кенг қамровли ҳужумларнинг бўлиш эҳтимоли чекланган чоралар, масалан киберҳужум ёки Эроннинг ички хавфсизлик органларига қаратилган зарбаларнинг амалга оширилишига нисбатан камроқ", дейилади Israel Hayom мақоласида.

Киритилди: Бугун 19:37. Ўқилди: 275 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!