Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШ эронлик ва суриялик қочқинларни Марказий Африка Республикасига депортация қилишни режалаштирмоқда

АҚШ эронлик ва суриялик қочқинларни Марказий Африка Республикасига депортация қилишни режалаштирмоқда

Reuters агентлигининг хабар беришича, АҚШ маъмурияти бошпана сўраган бир қатор муҳожирларни Марказий Африка Республикасига (МАР) депортация қилишни режалаштирмоқда. Улар орасида Эрон, Сурия, Афғонистон ва Туркиядан келган фуқаролар ҳам бор.

Манбаларга кўра, биринчи рейс билан тахминан 20 нафар муҳожир жўнатилиши мумкин.

Эронлик муҳожирлардан бирининг адвокати Эмили Тростл Reuters'га маълум қилишича, депортация қилиниши режалаштирилаётганлар орасида демократия тарафдори бўлган фаол аёл ва христианликни қабул қилган эронлик аёл ҳам бор.

Адвокатнинг сўзларига кўра, ушбу икки аёл 2024 йил ноябрь ойида АҚШга келиб, сиёсий бошпана сўраган. Суд уларнинг Эронга қайтарилган тақдирда таъқиб ёки қийноққа учраш хавфи юқори эканини инобатга олиб, аввалроқ депортацияни тўхтатган эди.

Шунингдек, муҳожирлар орасида сиёсий таъқиблардан қочиб келган Туркия фуқароси ҳам бор. Унинг адвокати маълум қилишича, суд бу шахсни ҳам депортация қилишни аввал рад этган.

Reuters маълумотига кўра, 7 июнь куни АҚШ ва Марказий Африка Республикаси ўртасида Вашингтон томонидан чиқариб юборилаётган муҳожирларни қабул қилиш бўйича келишувга эришилгани ҳақида хабар берилган эди.

Аввалроқ АҚШ маъмурияти шундай муҳожирларни Конго Демократик Республикаси, Гана, Сьерра-Леоне ва Экваториал Гвинеяга ҳам жўнатган.

Агентлик таъкидлашича, кўп ҳолатларда ушбу муҳожирлар АҚШ иммиграция судлари томонидан ўз ватанига мажбурий қайтарилишдан ҳуқуқий ҳимоя олган шахслар ҳисобланади. Бу эса инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва адвокатлар томонидан жиддий хавотирларга сабаб бўлмоқда.

Киритилди: Бугун 19:16. Ўқилди: 160 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!