АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Эронга қарши ҳарбий амалиётларни қўллаб-қувватлаш мақсадида АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг янги «EA-37B Compass Call» радиоэлектрон кураш самолётлари жойлаштирилганини эълон қилди.
Бу мазкур самолётнинг илк маълум бўлган жанговар қўлланилишидир. У «Gulfstream G550» бизнес-жетининг чуқур модификация қилинган варианти бўлиб, тактик ҳаво ва ер усти амалиётлари давомида алоқа воситаларини, эрта огоҳлантириш ва аниқлаш радарларини ҳамда навигация тизимларини самарали равишда ишдан чиқариш (бостириш) хусусиятига эга.