Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Эронга ҳужум қилиш учун Туркия ҳаво ҳудудидан фойдаландими?

АҚШ Эронга ҳужум қилиш учун Туркия ҳаво ҳудудидан фойдаландими?

Эрон ядровий иншоотларига ҳужум уюштирган АҚШ қирувчи самолётлари Туркия ҳаво ҳудудидан фойдалангани ҳақидаги иддаолар дезинформациядир.

Бу ҳақда Туркия президенти маъмуриятининг алоқа бўлими маълум қилди.

Қайд этилишича, Исроилнинг Эронга уюштирган ҳужумларида бўлгани каби, АҚШнинг Эронда жойлашган ядровий иншоотларга уюштирган ҳужумларида ҳам Туркия ҳаво ҳудудидан фойдаланилмаган.

"АҚШдан ҳавога кўтарилиб, Гибралтар бўғозидан кириб келган самолётлар Ўртаер денгизи жануби орқали Исроилга етиб борган ва Ироқ орқали Эронга зарба берган. Ҳужумдан сўнг бу бомбардимончилар ёқилғи қуйгандан сўнг худди шу йўналиш бўйича (Крит жанубидан) АҚШ ҳудудига қайтган", — дейилади хабарда.

Шунингдек, Туркия Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорликни тарғиб қилишда давом этаётгани, Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған бу мақсадда дипломатияни таъминлашга қаратилган ташаббусларни маъқуллагани ва бунга қарши ҳар қандай даъволар дезинформация эканлиги таъкидланади.

Киритилди: 09:15 24.06.2025. Ўқилди: 1312 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!