Бугун 2 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Эрондан қатъий кафолатлар истамоқда

АҚШ Эрондан қатъий кафолатлар истамоқда

АҚШ Эрон томонидан бомбардимон қилинган ядровий объектлардан бойитилган уранни музокаралар якунлангунга қадар олиб чиқилмаслигини талаб қилган.

Бу ҳақда «Axios» журналисти Барак Равид ўз манбаларига таяниб хабар берди.

«Вашингтон Эрондан бойитилган уранни олиб чиқишга уринмаслик мажбуриятини олишни талаб қилмоқда», — деб ёзди у ўзининг «X» (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Журналистнинг сўзларига кўра, талаблар қаторидан музокаралар жараёни якунига етгунга қадар ушбу объектлардаги фаолиятни қайта тиклашни тақиқлаш ҳам ўрин олган.

Киритилди: 23:38 01.05.2026. Ўқилди: 247 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!