The New York Times маълумотига кўра, АҚШ Эроннинг Миноб шаҳридаги бошланғич мактабга қилинган ракета ҳужуми учун жавобгар бўлиши мумкин.
Нашр дастлабки тергов материаллари билан таниш манбаларга таяниб хабар беришича, мактабга “Tomahawk” ракетаси билан берилган зарба АҚШ ҳарбийларининг нишонни аниқлашдаги хатоси туфайли содир бўлган.
Тергов маълумотларига кўра, АҚШ ҳарбийлари мактаб яқинида жойлашган Эрон ҳарбий базасини нишонга олмоқчи бўлган. Бироқ зарба координаталари АҚШ Мудофаа разведка бошқармаси томонидан тақдим этилган эскирган маълумотлар асосида белгиланган.
Манбаларнинг таъкидлашича, тергов хулосалари ҳозирча дастлабки ҳисобланади. Шу билан бирга, нима учун эски маълумотлар қайта текширилмагани ҳали ҳам асосий савол бўлиб қолмоқда.