АҚШ 19 апрелдан кейин Эрон нефтини сотиш бўйича амалдаги имтиёзини янгиламайди.
Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги ўз баёнотида эълон қилди.
"Денгизда аллақачон мавжуд бўлган Эрон нефти учун вақтинчалик имтиёз бир неча кундан кейин тугайди ва узайтирилмайди", дейилади Х нашрида чоп этилган баёнотда.
Март ойида жорий этилган ушбу имтиёзнинг бекор қилиниши АҚШ ҳарбийларининг Ҳормуз бўғозидаги Эрон портларини блокада қилиши муносабати билан амалга оширилди.
Бундан ташқари, АҚШ Молия вазирлиги Эронга ёрдам берадиган банк муассасаларига огоҳлантириш берди.
"Молиявий институтлар Департамент мавжуд воситалар ва ваколатларнинг тўлиқ доирасидан фойдаланишини ва Эрон фаолиятини қўллаб-қувватлашда давом этаётган хорижий молия институтларига иккинчи даражали санксияларни қўллашга тайёрлигини ёдда тутишлари керак", дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Молия вазирлиги 21 март куни имтиёзни эълон қилди.