Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ: "Эрон Исроил ҳужумларига жавоб бермаслиги керак"

АҚШ: "Эрон Исроил ҳужумларига жавоб бермаслиги керак"

АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) Исроилни қўллаб-қувватлашини тасдиқлаб, Эрон Исроил ҳужумларига жавоб бермаслиги кераклигини айтди.

Пентагон матбуот котиби генерал-майор Пэт Райдер брифингда АҚШ ҳукумати Эроннинг Исроил ҳужумларига жавоб қайтариш ҳаракатларига йўл қўйилмаслиги борасида аниқ позициясини билдиришини таъкидлади. "Агар улар жавоб беришга қарор қилсалар, биз, албатта, Исроил ва унинг мудофаасини қўллаб-қувватлаймиз", деди у.

Райдер, шунингдек, яқин ойларда АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий иштирокини ошириш, жумладан, минтақага Б-52 бомбардимончи самолётларини юбориш режаларини ҳам эълон қилди. Унинг таъкидлашича, бу кучлар Америка қўшинларини ҳимоя қилиш ва Исроилни қўллаб-қувватлаш учун жойлаштирилади.

Унинг тушунтиришича, бу кучлар минтақадаги Америка қўшинларини ҳимоя қилиш ва Исроилни қўллаб-қувватлаш учун жойлаштирилади.

Пентагон 2 ноябрь куни қўшимча жанговар ва танкер самолётлари паркини, шунингдек, баллистик ракетага қарши мудофаа тизимларига эга кемаларни жойлаштиришини маълум қилди. Бундан ташқари, 13 октябрь кунги баёнотда THAAD тизимлари ва уларни бошқариш учун 100 га яқин аскар Эрон таҳдидига қарши туриш учун Исроилга юборилиши қайд этилган.

Киритилди: 16:03 05.11.2024. Ўқилди: 2976 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!