Moody’s АҚШнинг кредит рейтингини ААА дан Аа1 га туширди, буни ҳукумат қарзининг ўсиши ва молиявий интизом йўқлиги билан изоҳлади.
Moody’s рейтинг агентлиги АҚШнинг узоқ муддатли кредит рейтингини максимал ААА даражасидан Аа1 даражасига туширди.
Расмий баёнотга кўра, қарор давлат қарзининг барқарор ўсиши ва унга хизмат кўрсатиш харажатларини акс эттиради. Бу кўрсаткичлар бир хил рейтингга эга бўлган мамлакатлар учун ўхшаш маълумотлардан сезиларли даражада ошади.
Moody’s, шунингдек, Оқ уй ва Конгресснинг бюджет тақчиллигини камайтириш ва харажатлар ўсишини чеклаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида келишиб олишга қодир эмаслигини қайд этди.
Рейтинг прогнози “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирилди. Бу шуни англатадики, агентлик яқин келажакда бошқа ўзгаришларни режалаштирмайди.
Шу тариқа Моодйъс АҚШнинг суверен рейтингини пасайтирган учта йирик рейтинг агентлигининг охиргиси бўлди. Fitch 2023 йилда ўз рейтингини пасайтирган бўлса, Standard and Poor’s 2011 йилда буни амалга оширган эди.
Бугунги кунда АҚШ давлат қарзи 34 триллион доллардан ошади. 2024-йил якуни бўйича унинг ЯИМга нисбати 123 фоизни ташкил этди, бу дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир.
Қарор инфляция ва ишсизлик хавфи ортиб бораётгани фонида қабул қилинди, экспертларнинг фикрича, бу Президент Доналд Трампнинг янги тариф режаси билан боғлиқ.
Inflation Insights раҳбари Омаир Шарифнинг таъкидлашича, Фед стагфляция таҳдиди кучайиб бораётганини "аниқ" айтди. Иқтисодий ноаниқлик фақат апрел ойидан бери кучайди, деди у.