АҚШ энди дунёни бошқара олмайди ва уни назорат қила олмайди, чунки у кўп қутбли бўлиб қолди. Бу ҳақда аргентиналик депутат Даниел Голян маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости» .
«Кўп қутбли дунё АҚШ хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам мавжуд. Улар дунёни ўзлари бошқараётганига ишонишади. Лекин улар буни назорат қилмайди», - дейди сиёсатчи.
Голян қўшимча қилдики, Қўшма Штатлар юқори технологиялар ишлаб чиқариш ва халқаро савдо қоидаларини ўрнатиш бўйича етакчиликни йўқотмоқда. Унга кўра, бу жараённи тўхтатиш учун Вашингтон Тайван атрофида можаро бошлаши мумкин.
Аввалроқ АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон НАТО мамлакатлари етакчилари Америка президенти Жо Байденнинг аҳволидан ўз хавотирларини якка тартибда изҳор қилишини маълум қилганди . У, шунингдек, демократлар президентнинг Американинг собиқ етакчиси Доналд Трамп билан бўлган дебатдаги муваффақиятсиз чиқишидан кейин бутунлай саросимага тушиб, нима қилишни билмаслигини айтди .