Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

АҚШ дронлар борасида Украина ва Россиядан ортда қолмоқда

АҚШ дронлар борасида Украина ва Россиядан ортда қолмоқда

Бу ҳақда Politico нашри маълум қилди.

“Кўплаб экспертларнинг фикрича, америкалик ҳарбийлар нафақат дронлардан фойдаланиш, балки украиналиклар ва россияликлар аллақачон ўзлаштириб олган мураккаб қурилмаларни ишлаб чиқишдан ҳам йироқ.

Улар орасида душман танклари ва техникасини йўқ қилиш учун мўлжалланган камикадзе дронлари, миналар ўрнатишга ҳамда ўқ-дори ва дори-дармон етказиб беришга қодир ер усти дронлари, кичик дронларни фронт ортига олиб ўта оладиган йирик дронлар ва бошқалар бор”, деб ёзади нашр.

Мудофаа вазири Пит Хегсетнинг тан олишича, бугунги кунда АҚШ армиясида замонавий жанг майдонининг асосий қуроли ҳисобланган "ўлдирувчи кичик дронлар" мавжуд эмас. Уларнинг йўқлигида собиқ президент Жо Байден маъмуриятини айбламоқда. Унинг таъкидлашича, Байден маъмурияти "бюрократияни қўллаган" бир пайтда, "рақиблар ҳар йили биргаликда миллионлаб арзон дронларни ишлаб чиқармоқда".

Бундан ташқари, Хегсет Россия-Украина можароси тажрибасига асосланиб, дронларга арзон, бир марталик ва оммавий ишлаб чиқариладиган ўқ-дорилар сифатида қараш кераклигини таъкидлади.

Киритилди: 22:25 28.08.2025. Ўқилди: 1030 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!