Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ доллари индекси марказий банк раҳбарининг ишдан кетиши ҳақидаги миш-мишлар туфайли қарийб 1 фоизга тушди

АҚШ доллари индекси марказий банк раҳбарининг ишдан кетиши ҳақидаги миш-мишлар туфайли қарийб 1 фоизга тушди

Лондоннинг ICE биржасида АҚШ доллари индекси деярли 1 фоизга тушди.

Бундан Tradingview платформаси маълумотлари далолат бермоқда.

Бу динамика оммавий ахборот воситаларида АҚШ президенти Дональд Трампнинг Жером Пауэллни АҚШ Федерал захира тизими (марказий банк) раҳбари лавозимидан озод этишга уриниш нияти ҳақидаги тахминлар ҳақида тарқалган маълумотлар фонида қайд этилди.

Бугун эрталабки ҳолатга кўра, АҚШ валюта индекси 0,93 фоизга тушиб, 97,714 пунктни ташкил қилди. Кейинроқ Трамп ОАВда унинг Паэеллни ишдан бўшатишга уриниш ниятлари ҳақидаги хабарларни нотўғри деб атади, шу сабабли индекс бир қисмини қоплади ва 98,382 баллни (-0,26%) ташкил этди.

Бироздан кейин АҚШ доллари индекси ўзининг пасайишини бироз тезлаштириб, 98,335 пунктни (-0,31%) ташкил этди.

Киритилди: 09:30 17.07.2025. Ўқилди: 634 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!