Бугун 6 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШ демократлари Канада товарларига қўйилган божларни бекор қилишга уринади

АҚШ демократлари Канада товарларига қўйилган божларни бекор қилишга уринади

АҚШ Демократик партияси вакиллари Канада товарларига жорий этилган божларни бекор қилиш бўйича овоз бериш орқали республикачиларнинг бир қисмини ҳам ўз ташаббусини қўллаб-қувватлашга кўндирмоқчи. Бу ҳақда The Wall Street Journal сенатор Рон Уайденга таяниб хабар берди.

Уайденнинг айтишича, Канада товарларига божларни бекор қилиш таклифи кенг қўллаб-қувватланмоқда.

Демократлар шу орқали президент ветосини бекор қилиш учун етарли овоз тўплаш ва Канада билан савдо алоқалари кучли бўлган штатлардан сайланган республикачиларни ҳам ўз томонига оғдиришни кўзламоқда.

Киритилди: Бугун 12:23. Ўқилди: 512 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар