Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Узра Зея Ўзбекистонга ташриф буюради

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Узра Зея Ўзбекистонга ташриф буюради


АҚШ Давлат котибининг фуқаролик хавфсизлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича ўринбосари Узра Зея 19—23 май кунлари Остона ва Тошкентга амалий ташриф билан боради, деб хабар бермоқда Подробно.уз мухбири.

Саёҳатдан мақсад демократик бошқарув, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқлари ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳимоя қилиш, шунингдек, диний эътиқод эркинлиги масалаларини муҳокама қилишдан иборат.

Тошкентда Узра Зея «Минтақавий мулоқот» ташкилоти томонидан конституциявий жиноят процессига бағишланган илмий анжуманда маъруза қилади. Анжуман Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини мустаҳкамлаш ва одил судловдан тенг фойдаланишга қаратилган конституциявий ислоҳотларни амалга оширишни қўллаб-қувватлашга бағишланган.

Давлат котиби ўринбосари, шунингдек, юқори лавозимли амалдорлар, фуқаролик жамияти вакиллари ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари билан учрашиб, гендер тенглигини ошириш, гендер асосидаги зўравонликка қарши курашиш, диний эркинликни қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг заиф қатламларини ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилади.

Киритилди: 17:52 18.05.2024. Ўқилди: 1436 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!