Бугун 31 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШ давлат котиби Покистонга Ҳиндистон билан музокараларни ташкил этишда ёрдам таклиф қилди

АҚШ давлат котиби Покистонга Ҳиндистон билан музокараларни ташкил этишда ёрдам таклиф қилди

"Қўшма Штатлар давлат котиби Марко Рубио Покистон армияси бошлиғи генерал Асим Мунир билан суҳбатлашди ва Покистон ҳамда Ҳиндистонга зиддиятни юмшатиш йўлларини топишни тавсия қилди", — дея хабар берди АҚШ Давлат департаменти вакили Тэмми Брюс.

Рубио, шунингдек, келажакда можаронинг кучайиб кетишининг олдини оладиган конструктив музокараларни бошлашда Қўшма Штатлар ёрдам беришга тайёрлигини билдирган.

10 май куни эрта тонгда Покистон Ҳиндистоннинг ўз авиабазаларига қилган ракета ҳужумларига жавобан ҳарбий операция бошлаганини эълон қилди. Ҳиндистон расмийлари эса можаронинг кучайишига жавобан ҳаракат қилишга тайёр эканини баён қилди.

Киритилди: 09:26 10.05.2025. Ўқилди: 911 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!