Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Лондондаги музокараларда иштирок этмайди

 АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Лондондаги музокараларда иштирок этмайди

Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти вакили Тэмми Брюс маълум қилди.

"Рубио жуда банд инсон. У Қўшма Штатлар тарихидаги энг фаол давлат котибларидан бири, балки энг фаолидир. Бу, албатта, унинг ҳар куни қандай ўтишига таъсир қилади. Айнан шу сабабли, Лондондаги учрашувларда давом этаётган бўлса-да, Марко Рубио қатнашмайди. АҚШ номидан музокараларда президент Доналд Трампнинг махсус вакили Кит Келлог иштирок этади", — деди Брюс.

Financial Times нашрининг Киевдаги мухбири Кристофер Миллернинг таъкидлашича, Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф ҳам Лондондаги музокараларида қатнашмайди.

Киритилди: 13:32 23.04.2025. Ўқилди: 717 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!