Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Давлат котиби Европани Украинадаги можарони давом эттириш истагидаликда айблади

АҚШ Давлат котиби Европани Украинадаги можарони давом эттириш истагидаликда айблади

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Римга сафари чоғида европаликларнинг Украинадаги можарони давом эттириш истаги ҳақидаги баҳоларни эшитганини айтди.

Бу ҳақда у Кеннеди маркази васийлар кенгашининг АҚШ президенти Дональд Трамп билан кечки овқатида айтиб ўтди.

Хусусан, Рубио Ватиканда кардиналлардан бири билан бўлган учрашувини эслади.

"Мен учрашган кардиналлардан бири, АҚШ президентининг тинчликни исташи биз учун ғайриоддий, ва баъзи европаликлар гўё дунё остин-устун бўлгандек, доимо урушга чақирмоқда", деди Рубио.

Аввалроқ Financial Times нашри Европа етакчилари АҚШ президенти Дональд Трампнинг Россия президенти Владимир Путин билан телефон суҳбатидан сўнг айтган баёнотларидан ҳайратда қолгани ҳақида хабар берган эди.

Газетанинг қайд этишича, АҚШ президентининг баёнотлари у Украина можаросини ҳал қилиш масаласида воситачи сифатида қатнашишдан бош тортиши мумкинлигини кўрсатиши мумкин.

Киритилди: 09:03 20.05.2025. Ўқилди: 716 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!