Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ давлат котиби 14–16 май кунлари Туркияга ташриф буюради — Reuters

АҚШ давлат котиби 14–16 май кунлари Туркияга ташриф буюради — Reuters

Агентлик маълумотларига кўра, Марко Рубио NATO'га аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари учрашувида иштирок этади. У иттифоқдош давлатлар вакиллари билан Украинада тинчлик келишувига эришиш масаласини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, АҚШ Давлат департаменти баёнотига кўра, Марко Рубио “президент Трампнинг алянсни мустаҳкамлаш ва унинг самарадорлигини ошириш бўйича иттифоқчилар ўз ҳиссасини адолатли тарзда қўшишини таъминлаш” дастурини илгари суради.

NATO'га аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг норасмий учрашуви Шимолий Атлантика алянси давлат ва ҳукумат раҳбарлари саммитига тайёргарликнинг бир қисми бўлиб, ушбу саммит 24–25 июн кунлари Гаагада бўлиб ўтади.

Киритилди: 21:23 11.05.2025. Ўқилди: 506 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!