АҚШ маъмурияти Анқара Суриядаги вазиятни тартибга солиш учун ўз таъсиридан фойдаланиши керак, деб ҳисоблайди.
Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Мэтью Миллер журналистлар учун ўтказилган навбатдаги брифингда маълум қилган.
“Кеча АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан билан телефон орқали суҳбатлашди... Минтақадаги давлатлар вакиллари билан бўлган барча суҳбатларимизда биз ҳар бир давлатни ўз таъсиридан фойдаланишга чақиришда давом этамиз ва бунинг уддасидан чиқишга ҳаракат қиламиз. Биз барча давлатлар ўз таъсиридан фойдаланишни, вазиятни пасайтириш, тинч аҳолини ҳимоя қилиш ва пировардида сиёсий жараённи ривожлантиришни истаймиз” - деди дипломат.
Миллер АҚШнинг Сурия президенти Башар ал-Ассадга нисбатан сиёсати ўзгармаганини қўшимча қилди. Шу билан бирга, у Вашингтон унинг ўз лавозимини тарк этишини хоҳлайдими ёки йўқми, бунга ойдинлик киритишдан бош тортди.
Бугун Араб Республикаси Мудофаа вазирлиги Сурия ҳарбий-ҳаво кучларининг Идлиб ва Хама ҳудудларига берган зарбалари натижасида ўнлаб жангарилар йўқ қилинганини маълум қилди.