АҚШ Давлат департаменти Исроилга 18,82 миллиард долларлик қурол экспортини маъқуллади.
Қўшма Штатлар Конгрессига юборилган билдиришномага кўра, 2029 йилда Исроилга 50 га яқин F-15 қирувчи самолётлари етказиб берилиши керак. Бундан ташқари, Исроил Мудофаа вазирлиги АҚШдан 50 мингтагача миномёт снарядлари ва ҳарбий транспортёр сотиб олади.