АҚШ Давлат департаменти Эстонияга жами 296 миллион долларга Javelin танкга қарши ракеталарни сотиш бўйича келишувни тасдиқлашга қарор қилди.
Бу ҳақда Пентагоннинг ҳукуматлараро шартномалар бўйича ҳарбий техника ва қуролларни хорижга етказиб беришга масъул бўлган Хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик агентлиги маълум қилди.
Етказиб бериш таркибига 800 та FGM-148F ракеталари, шунингдек, 84 та қўмондонлик ва учириш бўлинмалари ва ўқув снарядлари киради. Бундан ташқари, битим эҳтиёт қисмлар ва тегишли ускуналарни, шунингдек, фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича ўқув хизматларини ўз ичига олади.
Етказиб берувчи Американинг иккита ҳарбий-саноат концерни - RTX ва Lockheed Martin ўртасидаги қўшма корхона бўлади.