АҚШ томонидан 1 августдан бошлаб 30 фоизлик божлар жорий этилиши Италия ялпи ички маҳсулотининг 1,4 фоизга умумий қисқаришига олиб келиши мумкин, бу эса мамлакатда жорий йилда кутилаётган 0,6 фоиз ва 2026 йилда 0,8 фоизлик иқтисодий ўсишни амалда инкор этади.
Бу ҳақда EY Parthenon таҳлилий бюллетенига таяниб, Италиянинг етакчи бизнес газетаси Il Sole 24 Ore ёзмоқда.
Унинг маълумотларига кўра, АҚШ тарифлари 2025 ва 2026 йиллар оралиғида деярли 30 миллиард евро зарар келтириши мумкин. 20 фоизлик божлар билан иқтисодий зарар тахминан 20 миллиард еврони ташкил қилади, дейди экспертлар.
Энг кўп зарар кўриши мумкин бўлган тармоқлар "АҚШга энг кўп боғлиқ бўлганлар, масалан, фармацевтика, қишлоқ-озиқ-овқат сектори ва баъзи машинасозлик саноати", деди EY бошқарувчи ҳамкори Марко Давидди.
Таҳлилчилар бундай сценарийни эҳтимолдан йироқ деб ҳисоблаб, тарифларни 20 фоиздан пастга тушириш имкониятини истисно қилмоқдалар.