Бугун 30 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Boeing компанияси билан Исроилга F-15 қирувчи самолётларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолади

АҚШ Boeing компанияси билан Исроилга F-15 қирувчи самолётларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолади

АҚШ Мудофаа вазирлиги Boeing компаниясига F-15 қирувчи самолётларини Исроил ҳаво кучларига етказиб бериш бўйича 8,57 миллиард долларлик шартнома имзолади.

Бу ҳақда Пентагон сайтида эълон қилинган баёнотда маълум қилинди.

Ҳужжатга кўра, шартнома Исроил ҳарбий-ҳаво кучларига 25 та янги F-15IA қирувчи самолётларини ишлаб чиқиш, интеграция қилиш, жиҳозларни ўрнатиш, синовдан ўтказиш, ишлаб чиқариш ва етказиб беришни ўз ичига олади. Шартнома, шунингдек, қўшимча 25 та самолёт олиш вариантини ҳам ўз ичига олади.

Пентагон Boeing 2035 йил охиригача шартнома мажбуриятларини бажаришини кутмоқда.

Киритилди: Бугун 10:45. Ўқилди: 239 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!