Бугун 2 июль, 2022 йил, шанба

O'ZB

АҚШ биринчи марта иқтисодий ўсиш бўйича Хитойдан ўзиб кетади

АҚШ биринчи марта иқтисодий ўсиш бўйича Хитойдан ўзиб кетади

Bloombergнинг маълум қилишича, коронавирус тарқалиши муносабати билан киритилган қаттиқ чекловлар туфайли Хитой 1976 йилдан бери биринчи марта иқтисодий ўсиш бўйича АҚШдан ортда қолиши мумкин.

Нашр таҳлилчиларига кўра, дунёдаги иккинчи йирик иқтисодиётнинг ўсиши 2 фоизгача секинлашади. АҚШ ялпи ички маҳсулоти эса жорий йилда 2,8 фоизга ўсади.

Bloombergнинг ёзишича, Хитой 1970-йиллар охиридаги "ислоҳот ва очилиш" кампанияси туфайли ялпи ички маҳсулотнинг юқори ўсишига эришган. Шу билан бирга, Хитой иқтисодиёти "нол бардошлик" (CОВИД-нол) сиёсати туфайли бу йил таназзулга юз тутмоқда. Шу билан бирга, АҚШ инфляция ортиб бораётган бўлса ҳам, ишчиларни ёллаш ва истеъмол харажатларини ошириш орқали иқтисодиётнинг ўсишини сақлаб қолишга муваффақ бўлган.

АҚШ президенти Жо Байден аллақачон АҚШ Хитойдан олдинда эканини айтган.

"20 йил ичида биринчи марта иқтисодиётимиз Хитойникидан тезроқ ўсди", деган у январ ойидаги ЯИМ маълумотларини шарҳлар экан.

Киритилди: 13:15 22.05.2022. Ўқилди: 2890 марта. Фикрлар сони: 6 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!