Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

АҚШ бир йилда Исроилга 17,9 миллиард доллар берди

АҚШ бир йилда Исроилга 17,9 миллиард доллар берди

Америка Қўшма Штатлари 2023 йил 7 октябрдан бери Исроилга жами 17,9 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам ажратди. Бу ҳақда Браун университети қошидаги Уотсон халқаро ва жамоатчилик билан алоқалар институти томонидан тайёрланган ҳисоботда айтилган. Мазкур ҳужжат “2023 йил 7 октябрдан 2024 йил 30 сентябргача бўлган даврда Исроилнинг мусулмонлар қирғини ва AҚШнинг минтақадаги тегишли операциялари харажати” деб номланган.

Муаллифлар аниқлашича, бу даврда “Хорижий ҳарбий молиялаштириш” дастури доирасида 6,8 миллиард доллар, ракетага қарши мудофаа тизими, жумладан “Темир гумбаз”ни ишлаб чиқиш ва модернизация қилиш учун 5,7 миллиард, оғир қурол ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун 1 миллиард ва 4,4 миллиард доллар ажратган.

Умумий миқдорнинг бир қисми ўтган йилларда тузилган келишувларга мувофиқ берилган.

Келтирилган рақамлар Вашингтон томонидан белгиланган муддат ичида Исроил армиясига кўрсатилган умумий ёрдамнинг фақат оммага ошкор қилинган қисмидир.

Масалан, март ойида “Washington Post” Қўшма Штатлар Исроилга 100 дан ортиқ ҳарбий техника сотишга “яширин” рухсат берилганини ёзган.

Қайд этилишича, Байден маъмурияти 13 август куни ушбу давлатга 20 миллиард доллардан зиёд қийматга эга қурол сотишни маъқуллаган.

Умуман, Қўшма Штатлар 50 йилдан буён Исроилнинг энг йирик қурол етказиб берувчиси сифатида армияни жиҳозлаш ва мамлакат ҳарбий саноатини ривожлантиришда тарихий аҳамият касб этиб келади.

– Иккинчи жаҳон урушидан кейин Исроил энг кўп AҚШдан ҳарбий ёрдам олган, – дейилади ҳисоботда. – 1959-2024 йиллари бу миқдор 251,2 миллиард долларни ташкил этган. Институт ходимлари фикрича, бу кўмак 1978 йилдан буён барқарор ўсган. Байден маъмурияти даврида мазкур анъана авж олган.

Ўтган йил AҚШ Исроилнинг Яқин Шарқдаги қирғинини қўллаб-қувватлаш мақсадида 22,76 миллиард доллар сарфлаган.

Киритилди: 23:26 31.10.2024. Ўқилди: 915 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!