Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ билан музокараларнинг иккинчи раунди санаси ҳамон белгиланмади

 АҚШ билан музокараларнинг иккинчи раунди санаси ҳамон белгиланмади

АҚШ билан музокараларнинг иккинчи раунди санаси ҳамон белгиланмади — Эрон Ташқи ишлар вазирлиги.

Эрон ТИВ оммавий ахборот воситаларининг Вашингтон ва Теҳрон ўртасида ўт очишни тўхтатиш режимини узайтириш бўйича келишувга эришиши ҳақидаги хабарларини тасдиқламади. Вазирлик, шунингдек, Покистондаги музокараларнинг биринчи раундида АҚШ илгари сурган қарашларни “мантиқсиз ва ҳақиқатдан йироқ” деб атади.

АҚШ ҳам Эрон билан ўт очишни тўхтатиш режимини узайтиришга рози бўлмаган, бироқ келишувга эришиш учун мулоқотлар давом этмоқда, деб хабар берди Ахios журналисти Барак Равид.

Киритилди: Бугун 18:50. Ўқилди: 204 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!