АҚШ авиакомпанияларга Лотин Америкаси устида ҳарбий фаолият ва GPS тизимида носозликлар бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди — Reuters.
АҚШ Федерал авиация бошқармаси (FAA) маълумотига кўра, огоҳлантириш Мексика, Марказий Америка, Эквадор, Колумбия ва Шарқий Тинч океани ҳаво ҳудудига тааллуқли бўлиб, жума куни кучга кирган ва 60 кун давом этади.
"Огоҳлантириш АҚШ ва Лотин Америкаси минтақасидаги айрим давлатлар ўртасидаги таранглик кучайган вақтда берилди. Трамп маъмурияти Жанубий Кариб денгизида ҳарбий контингентни жойлаштириб, Венесуэлага ҳужум қилган ва мамлакат президенти Николас Мадурони қўлга олган эди. Президент Трамп ҳудудда, жумладан Колумбияга қарши ҳарбий ҳаракатлар эҳтимолини ҳам тилга олган", дея ёзмоқда агентлик.
Мексика Транспорт вазирлиги бу огоҳлантиришни фақат" эҳтиёт чораси" деб баҳолаб, у Мексика ҳаво ҳудуди ва авиакомпанияларга таъсир қилмаслигини билдирди.
Шунингдек Reuters'нинг ёзишича, Венесуеладаги ҳарбий операциядан сўнг FAA Кариб денгизи бўйлаб парвозларни чеклаб, авиакомпанияларга юзлаб парвозларни бекор қилдирган.