Бу ҳақда The Insider хабар бермоқда.
"Суд АҚШ пойтахтида Миллий гвардия бўлинмаларининг бўлишига қўйилган тақиқни вақтинча бекор қилди. Бу қарор 11 декабргача ҳарбийлар шаҳардан чиқиб кетиши шартлиги ҳақидаги аввалги ҳукмнинг ижросини тўхтатиб туради", дейилади хабарда.
Вашингтонда Миллий гвардия ҳарбийларининг жойлаштирилишига қарши даъвони Колумбия округи бош прокурори Браян Швалб киритган эди. Унинг таъкидлашича, президент Доналд Трамп ўз ваколатларини ошириб юборган ва АҚШ ҳудудида қуролли кучлардан полиция сифатида фойдаланишни тақиқловчи қонунни бузган.
"Даъво аризаси берилган пайтда шаҳарда 2 мингдан ортиқ гвардиячи бор эди. Пойтахтда Миллий гвардияни жойлаштириш Трампнинг миграция ва Демократлар партиясига мансуб мэрлар бошқараётган йирик шаҳарлардаги “жиноятчиликка” қарши сиёсатининг бир қисми ҳисобланади", дея ёзмоқда The Insider.
Бу президентнинг мамлакат ичида қўшин жойлаштириш ваколатига қарши кўрилаётган бир неча суд жараёнларидан бири бўлиб, бошқа шаҳарларда ҳам шунга ўхшаш жараёнлар давом этмоқда.