АҚШ апелляция суди президент Доналд Трамп маъмуриятининг афғонистонликларга берилаётган вақтинча ҳимоя мақоми (TPS) дастурини бекор қилиш ҳақидаги қарорини вақтинча тўхтатди. Ушбу қарор судга тақдим этилган апелляцияни кўриб чиқиш учун қўшимча вақт бериш мақсадида 2025-йил 21-июлгача амал қилади. Бу муддат давомида афғонистонликлар АҚШда вақтинча ҳимоя мақомидан маҳрум қилинмайди.
TPS дастури уруш, табиий офатлар ёки бошқа фавқулодда вазиятлар юзага келган мамлакатлардан келган шахсларга депортация қилинмаслик ва АҚШда ишлаш ҳуқуқини вақтинча бериш учун мўлжалланган. Афғонистон фуқаролари ушбу мақомни 2022-йил май ойида олишган ва дастур аввалгача 2025-йил май ойигача узайтирилган эди. Аммо 2025-йил апрел ойида АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги Афғонистондаги вазият яхшиланганини айтиб, TPS дастурини бекор қилишга қарор қилган эди.
Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи CASA ташкилоти ушбу бекор қилиш қарорга қарши шикоят қилиб, уни тўхтатишни сўраган. Апелляция суди бу талабни қисман қондириб, вақтинча бекор қилиш қарорини чиқарди. Бу қарор 9 мингдан 12 минггача бўлган афғонистон муҳожирларига таъсир қиладиган TPS бекор қилиниши олдини олади. Суднинг якуний қарори 21-июлгача кутилмоқда.