АҚШ Адлия вазирлиги 13 ёшгача бўлган болаларнинг шахсий маълумотлари тўплангани учун ТикТок ижтимоий тармоғини судга берди. Бу ҳақда The New York Times ёзмоқда .
Америка расмийларининг фикрича, ижтимоий тармоқ қонунни четлаб ўтиб, 13 ёшгача бўлган болаларга аккаунт яратишга рухсат берган ва ҳаттоки «болалар режимида» илова шахсий маълумотларни тўплаган.
Қайд этилишича, ТикТок вакиллари аккаунт катталарга ёки болага тегишли эканлигини текшириш учун беш-этти сония вақт сарфлаган.