АҚШ Адлия вазирлиги рэпер ва продюсер P. Diddy (ҳақиқий исми – Шон Комбс) ва болаларни зўравонлик ва шу каби бошқа оғир жиноятларда айбланиб, ўз жонига қасд қилган молиячи Жеффри Эпштейн иши бўйича ишлаган прокурор Морин Комини ишдан бўшатди.
Бу ҳақда ABC News телеканали хабар берди.
Морин Федерал Қидирув Бюросининг собиқ директори Жеймс Комининг қизи бўлиб, уни АҚШ маъмурияти Эпштейн иши бўйича ҳужжатларни сохталаштиришда, шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трампнинг Россия билан алоқаларини ўрганишдаги қонунбузарликлар ва Москванинг 2016 йилги АҚШ сайловларига даъво қилинган аралашувида гумон қилмоқда.
ABC News манбаларига кўра, аввалроқ Трамп Морин Коми ўз лавозимини эгаллашда давом этаётганидан норозилигини билдирган. Associated Press, ўз навбатида, прокурор ҳеч қандай тушунтиришсиз ишдан бўшатилганини таъкидлайди.