Бугун 25 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Апрелда концерт: “Миллион” беҳаё ҳазиллардан фойдаланмасликка ваъда берди

Апрелда концерт: “Миллион” беҳаё  ҳазиллардан фойдаланмасликка ваъда берди

Даврон Кабулов бошчилигидаги Миллион жамоаси янги концерт дастури кунларини эълон қилди. Кабуловнинг ижтиоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилинишича, жамоа бу йил 1-10 апрель кунлари Халқлар дўстлиги санъат саройидаги навбатдаги концерт дастурини тақдим этади. Бу ҳақда qalampir хабар берди.

Катта мамнуният ва қувонч билан маълум қиламизки, Миллион ўзи учун алоҳида қадрли бўлган апрель ойининг дастлабки 10 кунини Халқлар дўстлиги саройида ўтказади. Бу йилги концерт сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилиш йўлида ҳаракат қилаётган жамоамиз учун алоҳида аҳамиятга эга: бундан буён беҳаё ва арзон ҳазиллардан қочиш, жиддий, долзарб ва қайноқ мавзуларга мурожаат қилиш мақсадимиздир , дейди Даврон Кабулов.

Жамоа сўнгги концерт дастурини ўтган йилнинг 22-31 октябрь кунлари тақдим этган эди. Даврон Кабулов навбатдаги концертда кутилаётган янгиликлар ҳақида гапираркан, шундай дейди:

Саҳна декорациялари ва графикаларига оригинал ёндошув, кутилмаган мусиқий сюрпризлар тайёрлаб қўйилган. Олдиндан катта гапирмаймиз: ишимиз билан кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Сиз қарсагингиз орқали тўғри ва чин баҳони берасиз .

Миллион , Дизайн , Браво каби жамоалар охирги ойларда яна танқидлар марказида бўлиб турибди. Бироқ, булар орасида энг кўп танқид Дизайн ва Браво га қаратилган. Айниқса, Браво нинг илк концерт дастури ҳалигача кўплаб томошабинлар ва ОАВ вакилларининг кескин эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Бугунгача Миллион ҳам бир неча бор қаттиқ танқидларга учраган. Кабуловнинг гапларидан кўриниб турибдики, жамоа ўтган йиллардаги концертларда беҳаё ва арзон ҳазилларни намойиш этиб келган. Хўш, жамоа бу йил очиқ ҳазиллардан қай тарзда воз кеча оларкин?

Киритилди: 11:36 25.02.2019. Ўқилди: 2636 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!