Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Apple ва Samsung енгил нафас олди: АҚШ смартфонларга бож қўймайди!

Apple ва Samsung енгил нафас олди: АҚШ смартфонларга бож қўймайди!

Трамп маъмурияти смартфон ва компютерлар импортини бож тўловларидан озод қилди — Bloomberg.

АҚШ Божхона-чегара хизмати мамлакат ҳукумати томонидан жорий қилинган божлар татбиқ этилмайдиган маҳсулотлар рўйхатини эълон қилди, деб хабар бермоқда агентлиги.

Истиснолар телефонлар, ноутбуклар, қаттиқ дисклар, компютер процессорлари, хотира чипларига, шунингдек, ярим ўтказгичлар ишлаб чиқаришда қўлланиладиган машиналарга нисбатан қўлланилади.

Bloomberg'нинг қайд этишича, истиснолар одатда Қўшма Штатларда ишлаб чиқарилмайдиган кенг истеъмол электроника воситалари учун қилинган. Ҳукуматнинг бу қарори истеъмолчиларни “нархларнинг кескин ошишидан” сақлаб қолиши, шунингдек, Аpple, Samsung ва Таiwan Semiconductor Manufacturing каби ишлаб чиқарувчиларга ёрдам бериши мумкин.

Киритилди: 21:08 12.04.2025. Ўқилди: 1039 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!