АҚШ расмийлари Apple'нинг Хитойнинг Alibaba компанияси билан сунъий интеллект бўйича келишув тузиш режаларидан хавотирда, деб ёзади New York Times.
Битим Апплеъга Хитойдаги iPhone смартфонларида сунъий интеллектга асосланган функцияларни тақдим этиш имконини беради. АҚШ ҳукумати бу "Alibaba"га сунъий интеллект соҳасидаги имкониятларини яхшилашга, Хитой чат-ботлари қамровини кенгайтиришга, шунингдек, "Apple"нинг ХХР қонунчилигига бўйсунишига боғлиқлигини кучайтиришга ёрдам беришидан хавотирда.