Ёзги трансфер ойнасида Саудия Арабистони лигаси бир қатор юлдуз футболчиларни қабул қилиб олиши маълум бўлди.
"The Touchline" нашрининг хабар беришича, Англия Премьер-лигасининг номи очиқланмаган, "жуда йирик икки футболчиси" Араб футболида фаолиятини давом эттиради. Гап айнан қайси футболчилар ҳақида кетаётганига келтирилмаган. Кўплаб мухлислар изоҳларда улардан бири "Ливерпуль"нинг мисрлик форварди Муҳаммад Салоҳ бўлиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.
Шу билан бирга, манбанинг таъкидлашича, ушбу футболчиларнинг Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши ҳақидаги эълонлар Жаҳон чемпионати бошланишидан олдин берилиши мумкин. Саудия Арабистонида Криштиану Роналду, Бензема, Мане каби каби даражадаги футболчилар тўп суриб келмоқда.