Бугун 11 январь, 2025 йил, шанба

O'ZB

АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди

АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди

Кеча Англия премьер-лигаси 29-тури доирасидаги «Арсенал» - «Челси» учрашуви бўлиб ўтди.

Унда «Канонирлар» 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бу баҳс мезбонлар посбони Давид Райя учун мавсумдаги 14-"қуруқ ўйин"га айланди

Испаниялик дарвозабон кейинги 4 та ўйиннинг камида биттасида гол ўтказмаса АПЛда «Олтин қўлқоп» совринини қўлга киритади.

Сабаби унинг энг яқин таъқибчиси Жордан Пикфорд ҳисобида 10 та "қуруқ ўйин" бор. Агарда Пикфорд Райяга етиб олса ҳам камроқ учрашувда майдонга тушгани учун «Арсенал» посбони совринга эга чиқади.

Киритилди: 22:04 24.04.2024. Ўқилди: 1407 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!