Бугун 11 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АПЛ. «Манчестер Юнайтед» cафарда очко йўқотди

АПЛ. «Манчестер Юнайтед» cафарда очко йўқотди

«Вест Хэм» Англия чемпионатининг 26-тури доирасида «Манчестер Юнайтед» билан дуранг ўйнади — 1:1. Ўйин Лондондаги «Лондон Стэдиум» стадионида бўлиб ўтди.

Биринчи бўлимда гол урилмади. Иккинчи бўлим бошида Лондон жамоаси ҳужумчиси Томаш Соучек ҳисобни очди. 63-дақиқада меҳмонлар ярим ҳимоячиси Каземиро мувозанатни тиклади, бироқ ВАР офсайд туфайли голни бекор қилди. Манкунианликлар фақат қўшиб берилган вақтда — 90+6-дақиқада Беньямин Шешконинг голи эвазига мағлубиятдан қутулиб қолишди.

«Вест Хэм» «Манчестер Юнайтед»нинг тўрт ўйинлик ғалабали сериясини тўхтатди ва 24 очко билан АПЛ турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди. «МЮ» эса 45 очко билан 4-ўринда бормоқда.

Англия Премьер-лигаси. 26-тур | «Лондон Стэдиум»

Вест Хэм — Манчестер Юнайтед — 1:1

Голлар: Соучек, 50 (1:0); Шешко, 90+6 (1:1).

Вест Хэм: Хермансен, Дисаси, Мавропанос, Диуф (Скарлз, 80), Ван-Биссака, Соучек, Поттс (Магасса, 79), Саммервилл (Уокер-Питерс, 90), Боуэн (Траоре, 90), Фернандеш, Кастельянос (Уилсон, 69).

Манчестер Юнайтед: Ламменс, Магуайр (Йоро, 68), Мартинес, Шоу, Далот (Зиркзе, 82), Каземиру, Майну, Бруну Фернандеш, Кунья (Шешко, 69), Диалло, Мбемо.

Огоҳлантиришлар: Фернандеш (70) — Далот (57).

Киритилди: Бугун 05:30. Ўқилди: 397 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!